Мирзиёев: "МХХ ҳаммани шарманда қилди" - BBCUZBEK.COM

Ўзбекистон МХХ Тергов бошқармаси собиқ терговчиси¸ адлия подполковниги Нодирбек Тўрақуловнинг қудаси, Сурхондарёда ном чиқарган бойлардан бири Эркин Норқобилов ва унинг яқинларига тегишли бўлган ўнлаб корхона текширилмоқда¸ унинг мол-мулки хатланмоқда. Бу ҳақда Озодликка бу текширувларга бевосита алоқадор расмийлар ва тадбиркорлар хабар қилди. Айтилишича¸ 22 январь куни ҳибсга олинган Сурхондарë вилоят МХХ Тергов бўлими собиқ раҳбари Нодир Тўрақулов устидан Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси очган жиноий иш доирасида 14 терговчидан иборат сайёр гуруҳ Термиз шаҳрига келган. Сурхонлик тадбиркорларга кўра¸ Тўрақулов мазкур вилоятдаги фаолияти давомида жиноий гуруҳ тузганликда гумонланмоқда ва бу гуруҳ таъқибига учраганлар биттама-битта суҳбатга чақиртирилиб¸ улардан Тўрақулов-Норқобилов иккилигига қарши кўрсатма олинмоқда. Ҳарбий прокуратуранинг “алоҳида топшириғи”га кўра, ушбу жараëн доирасида Эркин Норқобилов ва унинг яқин одами бўлган Орифжон Сатторовнинг ўндан ортиқ масъулияти чекланган жамиятига тегишли автотранспорт воситалари ҳибсга олинган.