BU GAPLAR ODAMNI YIG'LATVORADI. O'LSAM JANOZAMNI BULBUL O'QISIN. ISLOM KARIMOV

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг акаси Ибодулло Каримов 24 декабрга ўтар кечаси 91 ёшида вафот этди. Самарқанд шаҳрининг Наврўзи маҳалласида истиқомат қилган Ибодулло Каримов бир умр ўқитувчи бўлиб ишлаган. Ислом Каримов милиция ходимлари ва хавфсизлик кучларининг кучайтирилган қўриғи остида акасининг дафн маросимида иштирок этди. Ўзбекистон президентининг акаси Ибодулло Каримов 24 декабрга ўтар кечаси Самарқанд шаҳрида оламдан ўтди. 91 ёшли Ибодулло Каримов пенсияга чиқмасидан олдин Самарқанд Кооператив институтида ўқитувчилик қилган. Озодлик манбаларининг айтишларича, 24 декабрь куни марҳум истиқомат қилган Наврўзи маҳалласига олиб борадиган барча йўллар ёпилган: "Президент акасининг жанозасига келар экан деб, барча йўлларни ёпиб ташлашди. Автобус ва катта юк машиналари билан кўчаларни тўсиб қўйишди. Жаноза маросимида қатнашган танишимнинг айтишича, Ислом Каримов таъзияга келган ва бир неча соатдан сўнг Тошкентга қайтиб кетган", деди манба.