Фарғона бозорлари бўйича ўнта жиноий иш очилди

Репрессив машина энди ўз ходимларини домига тортмоқда «Озодлик» нинг хабарига кўра, Ўзбекистон МХХ раиси ўринбосари Ҳаёт Шарифхўжаевнинг укаси Жавдат Шарифхўжаевга бўйсунадиган 12 нафар МХХ ходимлари узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Ўзбекистон бўйича «Озодлик» радиоси хизматининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ноқонуний тадбиркорлик, порахўрлик ва давлат мулкини ўзлаштиришда айбланган. Ёлғон ва қўрқитув асосига қурилган ҳокимиятни ҳеч нима тўхтатиб қола олмайди, ўз жонини сақлаш учун, у ҳатто ўзининг содиқ ходимларини ҳам қурбон қилиб юборади. Ўзининг бир нечта қулларини қурбон қилиши, бунга ёрқин далил бўла олади. Ҳеч кимга сир эмаски, МХХ бу мамлакатдаги Каримов ва унинг гуруҳини жиноий ҳокимиятини сақлаш учун ишлайди. Бу тузилмада ишлайдиган ҳар бир ходим, ҳар қандай ҳолда жиноий ҳокимиятнинг шеригига айланади ва охир-оқибат бешафқат ва қонхўр бўлиб қолади. МХХ нинг барча ходимлари, ўзларининг хизмат вазифасидан фойдаланиши ва халққа қўрқув солишига ҳеч ким шубҳа қилмайди. У ҳолда ҳаммани судга беришга тўғри келади, лекин бу иш ҳеч қачон бўлмайди. Ва биз буни жуда яхши биламиз. Шундай экан, бу суд жараёни барча МХХ ходимлари учун тўғридан-тўғри огоҳлантиришдир. Бундай оқибат ҳаммани кутмоқда, эртами ёки кечми сизларни ҳам шунчаки қурбон қилиб юборишади, сизларни устингиздан кулишади ва хўрлашади. Бугунги кунда сизларда, И. Каримовнинг худосиз жиноий режимига тупуриш ва халқ тарафига ўтиш учун вақт ва имконият бор. Ҳокимият эгалари келади ва кетади, кимдир ҳурмат билан, кимдир эса хорлик ва шармандалик билан. Халқ эса доимо жойида туради.