ИСЛОМДА ГУШТИ ХАЛОЛ ВА ХАРОМ БУЛГАН ХАЙВОНЛАР ЖАДВАЛИ

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси эканини биласанми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули аълам» дедим. «Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси эканини биласанми?» дедилар.«Аллоҳу лаа илаҳа иллаа ҳуу ал-Ҳайюл Қой-йум», дедим. Шунда у зот кўксимга уриб: «Аллоҳга қасамки, сенга илм муборак бўлсин, эй Абу Мунзир», дедилар». (Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.) Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в): «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар. Шарҳ: Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани.