ЮРАГИ БЎШЛАРГА ТАВСИЯ ҚИЛИНМАЙДИ, ДАХШАТГА ЭГА БЎЛГАН ТАСОДИФЛАР.

Москвада 1 август куни Ўзбекистон ва Арманистондан келган меҳнат муҳожирлари ўртасидаги оммавий муштлашувда жароҳат олган 6 киши Москва шаҳар касалхоналарига олиб кетилди. Интернет тармоғида эса оммавий жанжал акс этган видео пайдо бўлди. Москванинг Троицкий ва Новомосковский маъмурий округига қарашли Коммунарка қўрғонидаги “Бунинские луга” турар-жой комплекси қурилишида қурувчилар орасида оммавий жанжал келиб чиқди. Москва шаҳар ички ишлар бошқармасида Озодлик сўровига Коммунарка қўрғони полиция бўлимига тўқнашув борасидаги хабар кундузги соат 12:40ларда келиб тушганини билдиришди. Муштлашувда 40 одам қатнашгани, улардан 6 нафари шифохонага ётқизилгани айтилди. - Ҳодиса жойига етиб келган полиция ходимлари қурилиш объектининг икки бригадаси ўртасида муштлашув содир бўлгани ва жанжал оқибатида 6 киши оғир жароҳатлар билан тиббий муассасаларга келтирилганини аниқлади. Жанжалга Ўзбекистон ва Арманистон ишчилари иштирок этгани аниқланди, деди исмини ошкор қилмаган Сосенское туман полиция бўлими вакили.